2−8 май кунлари Жалолобод шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, музокараларда давлатлараро чегаранинг қолган учрасткаларни тавсифлаш бўйича иш давом эттирилди.

Икки мамлакат чегара ҳудудлари аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида томонлар янги чегара ўтказиш пунктларини очиш масаласини ҳам кўриб чиқдилар.