20 апрель куни бўлиб ўтган «Ўзбектелеком» акционерлари умумий йиғилишида компаниянинг янги тузилмаси тасдиқланди, дея хабар қилди телеком-оператор матбуот хизмати.

Асосий кадр ўзгаришлари йўналишлар бўйича директорлар лавозимларида кузатилди. Янги тузилмага операторлар билан ишлаш ва давлат органлари билан ҳамкорлик бўйича директорлар киритилди.

Тўртта янги ихтисослаштирилган марказ ташкил этилди. Улар: корпоратив бошқарув маркази, чакана савдони бошқариш маркази, персонални бошқариш маркази ҳамда Харидлар бошқаруви ва хўжалик таъминоти маркази.

Акционерларнинг умумий йиғилиши жараёнида янги тузилмаларнинг жорий этилиши компания фаолиятини янада самарали ташкил этиш, бозорнинг алоҳида сегментлари бўйича фаолиятни жадаллаштириш ҳамда истиқболли йўналиш ва лойиҳаларни молиялаштиришни оптималлаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.