Бир ой ичида Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захираси ҳажми 151 млн долларга ошиб, 1 апрель ҳолатига кўра 27,086 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабар қилди.

Ялпи олтин-валюта захиралари 28,5 млрд долларни ташкил қилса, унинг 14,5 млрд доллари (бир ой давомида -198 млн доллар) — хорижий валютадаги активлар, 13,9 млрд доллари (бир ой ичида +355 млн доллар) — монетар олтиндан иборат.