Туркия иккинчи марта Hestourex Жаҳон соғлиқни сақлаш, спорт ва туризм конгресс-кўргазмасини ўтказди. 5−8 апрель кунлари Анталияда бўлиб ўтган тадбирда 165 мамлакатдан тиббиёт муассасалари, туризм бизнеси ва суғурта компаниялари вакиллари иштирок этди. Кўргазма Туркия президенти Режеп Эрдўғон бошчилиги остида ўтказилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистондан 14 нафар шифокор иштирок этди. Кўргазманинг учинчи куни ташриф буюрган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу делегация билан кўришди, «Яқинда мен Ўзбекистонда бўлдим ва президент Шавкат Мирзиёев билан учрашдим. Ўзбекистон энди менинг юрагимда, деб айтишни истайман», — деди.

Мевлут Чавушўғлу кардиолог Муяссар Муҳамедова билан кўришмоқда.

Кўргазмада госпиталлар, тиббиёт муассасалари, спорт, экстремал, тиббиёт ва тарихий туризм билан шуғулланувчи компаниялар, меҳмонхоналар ва сайёҳлар орасида кенг фойдаланилувчи маҳсулотлар — трейлерлар, спорт амунициялари, даволаш косметикаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари стендлари намойиш этилди.

Кўргазма ҳақида батафсил маълумотлар — рус тилида.