7−8 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан нам ҳаво массаси, Волга ҳудудларидан эса совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Шанба ва якшанба кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин, тоғли ҳудудларда ёмғир кучайиб, жала қуйиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди.

7 апрель куни кундузги ҳарорат 10−15 даражагача пасаяди.

8 апрель куни ҳавонинг 13−18, айрим жойларда эса 20−23 даражагача исиши кутилмоқда.

7−9 апрель кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Батафсил об-ҳаво маълумоти.