Газета.uz пазандачиликка асосланган Zira.uz саҳифаси билан ҳамкорликда сиз азиз ўқувчиларга мазали ва тўйимли таомлар жамланмасини тавсия қилади.

Қозон-кабоб

Қозон кабоб — ўзбек миллий ошхонасининг энг севимли таомларидан биридир. Қизариб пишган гўшт ва картошка бўлаклари ҳар қандай дастурхонга ҳам кўрк бағишлайди. Бундай мазали таомни биз билан бирга албатта тайёрлаб кўринг!

Пигоди

Пигоди — Ўрта Осиёда севиб истеъмол қилинадиган корейсча таомлардан биридир. Буғда пишириладиган бу мазали таом учун керакли маҳсулотлар ҳар биримизнинг рўзғоримиздан топилади.

«Тошкент» салати

Мавсумий сабзавотлардан тайёрланиладиган буенгил салат ажойиб таъми сабаб ҳам кўпчиликнинг севимли салатига айланиб улгурган.

Витаминли салат

Баҳор мавсуми олдидан организмизни витаминли салатлар билан тўйинтиришимиз керак. 10 дақиқа ичида тайёр бўладиган Витаминли салатимиз ҳар қандай таомингизни бойитиши аниқ

Гўшт ва картошкали пирог

Мазали ва тўйимли гўштли пирог тайёрлаш ҳам санъат б ўлиб, бунда у биздан кўпгина маҳоратни талаб қилади. Лекин қўлингизда тўғри рецепт бўлса, бу муаммо жуда тез ечилади.

Қатлама сомса

Қатламали сомсалар — кўпчилигимизнинг севимли миллий таомларимиздан биридир. Бундай сомсаларни ҳар хил асослардан пишириш мумкин. Масалан: гўштли, кўкатли, қовоқли ва картошкали. Пишириш усуллари жуда ҳам кўп бўлиб, ҳар бири ўзига яраша мазалидир.

Пахлава

Шарқнинг севимли ширинликларидан бири бу — пахлава. Хамирнинг ҳар бир қавати фойдали бўлган қуруқ мевалар билан бойитилган бўлиб, барчангизга ёқиши аниқ.

Facebook: fb.com/zirauz/

Instagram: instagram.com/zirauz/

Telegram: t.me/zirauzuz

Telegram гуруҳи: t.me/zirauz_chat

Электрон почта: info@zira.uz