Жанубий Кореянинг Пхёнчхандаги 23-қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон термаси икки нафар спортчи билан иштирок этади. 9−25 февраль кунлари бўлиб ўтадиган мусобақаларда дунёнинг 90 давлатидан 6.500 нафардан ортиқ спортчи 15 та қишки спорт турлари бўйича ғолиблик учун рақобатлашади.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар қилишича, фигурачи Миша Ге 16 февраль куни Кёнпхо муз залида қисқа дастур, 17 феврал куни эса эркин дастур бўйича иштирок этади.

Тоғ чанғиси спорти бўйича Ўзбекистон термаси етакчиларидан бири Комилжон Тўхтаев 18 февраль куни гигант слалом, 22 февралда эса слалом бўйича мусобақаларда иштирок этади.

2014 йилиги Сочида бўлиб ўтган аввалги қишки Ўйинларда Ўзбекистон уч спортчи: фигурали учиш бўйича Миша Ге, тоғ чанғиси спорти бўйича эса Ксения Григорьева ва Артем Воронов билан қатнашган.