Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига асосан Баҳодир Пўлатов Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар қилди назорат органи матбуот хизмати.

Ушбу тайинловга қадар Баҳодир Пўлатов 2017 йил январидан Қашқадарё вилояти прокурори, унгача эса Фарғона вилояти прокурори ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Қашқадарё вилояти прокуратурасига Ботир Юсупов раҳбарликка тайинланди.