«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авикомпанияси маҳаллий рейсларда дифференцияланган тарифлар жорий этилгани тўғрисида эълон қилди. Республика ичидаги барча йўналишлардаги тарифларнинг энг паст даражаси туширилди.

МАКдан «Газета.uz"га хабар қилинишича, энг кам тарифларнинг пасайтириш даражаси бориш манзилига қараб фарқланади. Масалан Фарғона водийси шаҳарлари ва Самарқандга амалга ошириладиган рейсларга энг паст тарифлар қарийб 10 минг сўм, Урганчга — 28 минг, Бухорога — 3 минг, Нукусга — 67 минг, Термизга -86 минг, Қарши ва Навоийга -163 минг сўмга пасайтирилди.

Бундан ташқари, барча маҳаллий йўналишларга гуруҳ тарифлари жорий этилди. Улар орқали 5 кишидан бошланувчи гуруҳлар сайёҳлик фирмалари аризалари бўйича турпакет харид қилишлари мумкин. Бундай гуруҳлар учун тарифлар энг кам тарифлардан 9−18 минг сўмгача арзонлаштирилиши мумкин.

Миллий авиакомпаниядан қайд этилишича: авиачиптани қанча муддатидан олдин харид қилинса, шунча арзонга тушади.

Ўрнатилган тарифлар жойлар сони бўйича чекланган, дейилади МАК хабарида.