27 декабрь куни «Перекресток» дўконида (Санкт-Петербург шаҳри) содир этилган портлаш оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароси Хазратқул Алиқуловнинг (исми аниқлаштирилди) ҳолати муваффақиятли опеациядан сўнг барқарор. Бу ҳақда ТИВ Консуллик бошқармаси хабар қилди.

Александровский номли 17 сон шаҳар касалхонасида ўтказилган операция натижасида унинг танасига жароҳат етказган жисм олиб ташланди. ТИВ Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллиги ходимлари Санкт-Петербург шаҳри расмийлари билан доимий алоқада бўлиб, теракт оқибатида жабрланганга тегишли қопловлар бериш бўйича чоралар кўрдилар.