Транспорт воситасини (ТВ) техник кўрикдан ўтказишда ТВ эгаси ёки вакилининг ТВни бошқаришга лаёқатлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома эндиликда керак бўлмайди.

Ўзбекистон ҳукуматининг 20 декабрдаги давлат хизматларини кўрсатишда фуқаролардан талаб қилинадиган маълумотлар ва ҳужжатлар рўйхатини қисқартиришни кўзда тутган қарори билан тиббий маълумотнома тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатидан чиқариб юборилди.