Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 30 октябрь куни Озарбайжонга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ташрифдан кўзланган мақсад — «Боку-Тбилиси-Карс» темир йўл линияси очилиш маросимида иштирок этишдан иборат.

РИА Новости маълумотларига кўра, тадбирда Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия президентлари ҳамда Грузия бош вазирининг иштирок этиши кутилмоқда.

«Боку-Тбилиси-Карс» темир йўл линияси Озарбайжон, Грузия ва Туркия давлатлараро келишуви асосида бунёд этилади. Коридорнинг юк ўтказувчанлик қобилияти йилига 17 миллион тоннани ташкил этади.