Зафар Раҳматуллаев Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таркибидаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар қилди.

Зафар Раҳматуллаев бунга қадар Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази (августдан Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашда кўмаклашиш марказига айлантирилди) директори лавозимида фаолият кўрсатган.