Тошкентнинг Бектемир туманидаги «Бектемир» блокпостида 3,6 кг дан зиёдроқ миқдорида марихуана олиб қўйилди, дея хабар берди пойтахт ИИББ сайти.

Гиёҳванд моддаси 15 октябрь куни Nexia автомобили хизмат ити ёрдамида текширилганида йўловчилардан бирида аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.