Ҳамюртларимиз қалбидан жой олган машҳур EVOS бренди қадимий ва ҳамиша навқирон Қарши аҳолиси ва шаҳар меҳмонларини янги филиалнинг тантанали очилиш маросимига чорлайди.

EVOS 19 сентябрь куни соат 17:00 да Қарши шаҳрида янги — иккинчи филиалини очади.

Сифатли, мазали, сархил егуликлари билан нозиктаъб мижозлар ишончини қозонган EVOS ўз сарҳадларини тобора кенгайтириб бормоқда. Хусусан, яқинда очилган Қаршидаги биринчи филиалимиз шаҳар аҳолисига жуда манзур бўлди ва қисқа фурсат ичида уларнинг қалбидан жой олди. EVOS фаолияти ва унинг егуликларига юқори баҳо берган шаҳар аҳли Қарши марказида яна бир филиални очиш таклифини билдирди.

Бу филиалда ҳам меҳмонларимиз мазали егуликларимиздан тамадди қилишлари баробарида мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган.

Янги филиалнинг очилиш маросимига келадиганлар эътиборига ажойиб томошалар, дастурлар, ўйинлар, совғалар ва сюрпризлар ҳавола этилади.

Тантали тадбирда сизларни:

  • бир метрли баҳайбат шаурма;
  • ким тез лаваш ейиш мусобақаси;
  • қизиқарли шоу дастур;
  • ажойиб совға ва ғаройиб сюрпризлар кутади.

EVOS’нинг байрамона тадбирида иштирок этишни истовчиларнинг барчасини Қарши шаҳри Мустақиллик шоҳкўчаси Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида ташкиллаштириладиган янги филиалнинг очилиш маросимига яна бир таклиф этамиз.

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.