Таниқли актёр Стивен Сигал Asian Fight 2017 халқаро жанг санъатлари турнирида фахрий меҳмон сифатида қатнашиш учун Тошкентга келди.

Меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва спорт мухлислари кутиб олди.

«Ўзбекистон жуда меҳмондўст диёр экани ҳақида кўп эшитгандим. Юртингизга келишим билан мени тантанали тарзда кутиб олишганини кўриб, қувондим, — дейди Стивен Сигал. — Мамлакатингизда сўнгги йилларда спорт жадал ривожланаётгани ва спортчиларингиз эришаётган юксак ғалабаларга ҳавас қиламиз. Мени буюк алломалар, дунё тан олган спортчилар камол топган юртга таклиф этишганидан беҳад шодман».

Asian fight — 2017 халқаро турнири доирасида таниқли актёр, режиссёр, продюссер ва жанг санъати устаси Стивен Сигал томонидан ёш спортчилар ва киноактёрларга маҳорат сабоқлари ўтказилади.