5 сентябрь куни Остонадаги «ЭКСПО-2017» кўргазма мажмуасида Ўзбекистон Миллий куни ўтказилди. «Газета.uz» мухбири ушбу куннинг асосий ҳодисаларини тасвирларга муҳрлади.

Миллий кун парад билан бошланди. Ўзбекистон делегацияси миллий мусиқа садолари остида павильонлар бўйлаб пиёда юриб ўтди. Ушбу юриш кўргазмага ташриф буюрганларда ҳам қизиқиш уйғотиб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб парад ортидан Ўзбекистон павильонига қадар боришди.

Маросимнинг расмий қисми якунлангач, ўзбек миллий эстрада вакилларининг концерт дастурлари намойиш этилди.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон павильони «ЭКСПО-2017"нинг меҳмонлар энг кўп ташриф буюрган биринчи ўнталигидан жой олди. Бу ерда ташриф буюрувчилар мамлакатнинг илмий-ишлаб чиқариш салоҳияти, энергетика соҳаси, мустақиллик йилларида эришган муваффақиятлари ва амалга оширган дастурлари билан танишишлари мумкин.

Жумладан, Ўзбекистон бир қатор футуристик ишланмалар — икки қаватли автоном экокапсула, қуёш энергиясида ҳаракатланувчи электромобиль, гидролиз қурилмаси ўрнатилган Matiz гибрид автомобили ва бошқалар намойиш этилди.

Видео

Фото