Ўзбекистон Президентининг 16 августдаги қарори билан Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Сахиб Саифназаров Ўзбекистон ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Сахиб Саифназаров (1973 йилда туғилган) Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 1996 йилдан 1998 йилгача «Ўзбекқишлоқхўжаликмаш» корхонасида иқтисодчи бўлиб ишлаган. 1999—2001 йилларда Тошкент вилоят ҳокимияти ахборот-таҳлил гуруҳида етакчи мутахассис бўлган.

2001—2003 йилларда Ўзбекистон Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги шўъба корхонасини бошқарган. 2004—2009 йилларда Иқтисодиёт вазирлигида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.

2012—2017 йилларда «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида давлат унитар корхонаси директори бўлган.