Ўзбекистон мобиль операторлари 2018 йил 1 июлгача хизматлар учун миллий валютада ҳисоб-китоб қилишга ўтади. Бу ҳақда чоршанба куни Халқаро пресс-клуб йиғилишида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов маълум қилди.

«Мобиль операторлар олдига ушбу вазифани қўйганимизда, улар биллинг тизимларини қайта кўриб чиқиш кераклигини маълум қилишди. Шунинг учун муддат келгуси йилнинг 1 июлигача узайтирилди, уларнинг барчаси сўм билан ҳисоб-китоб қилишни ташкил этишлари лозим», — деди у.

Шерзод Шерматов телефон рақамларининг қарамлиги («мобил қуллик») масаласига ҳам эътибор қаратди. «Мазкур жараён инвестицияларни талаб қилади. Ушбу хизматни ёқиш учун иқтисодий асосланганлик ўрганилади. Компаниялар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Мазкур имкониятни жорий этишда ушбу хизматнинг иқтисодий мақбуллиги ва ижтимоий фойдалилиги ўрганилади. Муддатлар ҳақида гапиришга эрта, бу аниқ ҳисоб-китобларни талаб қилади», — дея қайд этди АКТ вазирлиги раҳбари.

Айни пайтда Ўзбекистонда мобиль абонентлар сони 21,5 млн нафарга яқин бўлиб, 2014 йилга нисбатан 1,5 млнга кўп демакдир.