Саидкамол Ходжаев «Агробанк» бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 3 август куни шу ҳақдаги қарорни қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, июндан Саидкамол Ходжаев (1979 йилда туғилган, Тошкент молия институти ва Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси битирувчиси) Марказий банк раиси ўринбосари, аввалроқ — 2016 йил мартидан — раиснинг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Банк тизимида 1997 йил мартидан ишлаб келмоқда. 2014—2016 йилларда «Ўзсаноатқурилишбанк» бошқаруви раиси бўлган.