Ўзбекистонда халқаро тўлов тизимлари билан интеграциялашган универсал банклараро GlobUzCard чакана тўлов тизими ташкил этилмоқда.

8 апрель куни Марказий банк бошқаруви қарори билан тасдиқланган GlobUzCard фаолияти тўғрисидаги низом 15 май куни Адлия вазирлиги тасдиғидан ўтди. Қўшма корхона кўринишидаги GlobUz тизими ва Ягона халқаро процессинг марказини (ЯХПМ) ташкил этиш тўғрисидаги қарор 2014 йилдаёқ Ўзбекистон ҳукумати томонидан тасдиқланган эди.
Янги тўлов тизими халқаро тўлов тизимлари (Visa, MasterCard, Union Pay International, JCB, American Express, Diners Club ва бошқалар) билан хорижда GlobUz банк карталари билан хорижий валютада банк операцияларини ўтказишни таъминлаш учун алоқаларни ўрнатиши лозим. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида хорижий банклар карталарини қўллаб-қувватланишини таъминлайди.

«Газета.uz» сўров ўтказган экспертлар фикрича, янги тўлов тизими ва янги процессинг марказининг пайдо бўлиши мамлакатда пластик карталар бозорида рақобатни пайдо қилиб, унинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади