Ўзбекистон Марказий банки интернет нашрларининг тижорий банклар томонидан импорт шартномалари, шу жумладан импорт маҳсулотлари бўйича тўловларни амалга ошириш тўхтатгани тўғрисидаги хабарларни инкор этди.

«Марказий банк маълум қиладики, импорт бўйича келтириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича шартномалар тўловлари ўз вақтида ва тўла ҳажмда амалга оширилмоқда ва уларнинг тўхтатиб қўйилгани ҳақидаги гап-сўзлар мутлақо асоссиздир», — дейилади МБ хабарида.
«Мамлакат тижорат банклари ўз мижозларининг хорижий ҳамкорлари олдидаги мажбуриятларини бажаришига бундан кейин ҳам узлуксиз кўмак бериб боради», — дея қайд этилади хабарда.