21 апрель куни Ньондаги (Швейцария) Европа футбол ассоциациялари кенгаши бош қароргоҳида Чемпионлар Лигаси ярим финалига қуръа ташланди, деб хабар қилди УЕФА расмий сайти.

Мадриднинг «Атлетико» ва «Реал» жамоалари ЧЛда саккизинчи учрашувини ўтказса, Италиянинг «Ювентус» жамоаси Франциянинг «Монако"си билан беллашади.

Ярим финал баҳслари 2−3 ва 9−10 май кунлари, финал эса 3 июнь куни Кардиффда (Уэльс) бўлиб ўтади.

Худди шу куни Европа Лигаси чорак финали қуръаси натижалари ҳам маълум бўлди. Унга кўра, Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси Испаниянинг «Сельта"си билан, Голландиянинг «Аякс» жамоаси эса Франциянинг «Лион» клуби билан ўйнайди. Биринчи чорак финал учрашуви 4 май куни, жавоб учрашувлари эса 11 майда бўлиб ўтади.

Европа Лигасининг финал учрашуви 24 май куни Стокгольмда ўтказилади.