Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисийга Танта ва Искандария шаҳарларида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, давлат раҳбари Миср Президенти, Миср халқи ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларга тез фурсатларда шифо топишларини тилади.