23 апрел, якшанба Afisha.uz Pixland.uz Spot.uz

Архив сурат.

Фото: Юрий Корсунцев / «Газета.uz»

Армияда хизмат қилганлар учун ОТМга имтиёзли кириш шартлари ўзгарди

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган имтиёзга эга абитуриентлар балларига қўшиладиган устамалар ўзгарди.

Янги ўқув йилидан (2017−2018) бошлаб Ўзбекистон Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳамда ҳарбий қисмдан тавсиянома олган ОТМ абитуриентлари кириш тестлари натижаси бўйича тўплаган балига 50 фоиз миқдорида устамага эга бўлади.

Ўзбекистон Президенти томонидан 4 апрелда имзоланган қарор билан тасдиқланган ўзгариш тўғрисида «Газета.uz"нинг таълим соҳасидаги ахборот манбаси хабар қилди. Авваллари армияда хизмат қилган имтиёзга эга фуқароларнинг кириш синовларида тўплаган натижаларига тўплаш мумкин бўлган энг юқори балнинг 27 фоизи миқдорида устама белгиланар эди.

Имтиёз мамлакатдаги барча ОТМларда барча йўналиш ва мутахассисликлар бўйича бакалавр босқичига тайёргарлик кўраётганларга тааллуқли ҳисобланади. Имтиёз олишдаги бошқа шартлар ўзгаришсиз қолган.

Добавить комментарий

Авторизуйтесь через один из сервисов, где вы уже зарегистрированы (OpenID или OAuth):

Чиқиш

Спасибо, ваш комментарий был успешно отправлен редакции сайта на проверку.
К публикации допускаются только интересные и информативные комментарии.

реклама



Сўнгги янгиликлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ХАБАРЛАР