28−29 март кунлари Тошкентда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги қарорни 22 март куни Сенат Кенгаши тасдиқлади, деб хабар берди парламент юқори палатаси ахборот хизмати.

Мажлис кун тартибидан бир қатор қонунларни кўриб чиқиш ўрин олган. «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги, «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги, «Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида"ги Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунлар шулар жумласидан.

Сенаторлар Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ҳисоб палатаси, Бош прокурор, ички ишлар вазири, Марказий банк бошқаруви раиси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботларини эшитади.