19 март куни 21:00 дан Тошкентда айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХБ хабар қилди.

Жумладан, Лабзак кўчаси — Зулфияхоним кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача ҳамда Қорасарой кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчасигача бўлган қисмида.

Ушбу кўча участкалари Наврўз байрами якунланганидан сўнг қайта очилади.

Бундан ташқари, халқ сайллари ўтказиладиган жойлар яқинида ҳам, зарурат туғилган тақдирда, ҳаракат вақтинча тўхтатилиши мумкин.