21−25 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғиши, айрим жойларда унинг кучайиши кутилмоқда. Ўзгидромет хабарига кўра, шамол тезлиги 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. 17−25 март кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида кўчки содир бўлиши, 18−19 ва 21−25 март кунларида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши мумкин.

19−22 март кунлари Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади. 19−21 мартда ёғингарчиликлар бўлмайди. 22 март кун айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол ғарбий билан ўрин алмашиб, 7−12 м/с тезликда эсади. 21−22 март кунлари 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19 мартда — +2…+7, 20−22 мартда — +5…+10, кундузи — +15…+20 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 19−20 мартда ёғингарчиликлар кузатилмайди. 21 мартда айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. 22 март куни ёмғир ёғади, айрим жойларда кучаяди. Шарқий шамол ғарбий билан ўрин алмашиб, 7−12 м/с тезликда эсади. 21−22 март кунлари 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19 мартда — +3…+8, 20−22 мартда — +5…+10, кундузи 19−20 мартда — +17…+22, 21−22 мартда — +13…+18 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 19−20 мартда ёғингарчиликлар кузатилмайди. 21 мартда айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. 22 март куни ёмғир ёғади, айрим жойларда кучаяди. Шарқий шамол ғарбий билан ўрин алмашиб, 7−12 м/с тезликда эсади. 21−22 март кунлари 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат 19−20 мартда кечаси — +2…+7, кундузи — +15…+20, 21−22 мартда кечаси — +3…+8, кундузи — +13…+18 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудида ҳаво ўзгариб туради, 19−20 мартда ёғингарчиликлар кузатилмайди. 21 мартда айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. 22 март куни ёмғир ёғади, айрим жойларда кучаяди. Шарқий шамол ғарбий билан ўрин алмашиб, 7−12 м/с тезликда эсади. 21−22 март кунлари 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19 мартда — +3…+8, 20−22 мартда — +7…+12, кундузи 19−20 мартда — +18…+23, 21−22 мартда — +15…+20 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 19−20 мартда ёғингарчиликлар кузатилмайди. 21 мартда айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. 22 март куни ёмғир ёғади, айрим жойларда кучаяди. Шарқий шамол ғарбий билан ўрин алмашиб, 7−12 м/с тезликда эсади. 21−22 март кунлари 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +3…+8 даража, кундузи — +13…+18 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 19−20 мартда ёғингарчиликлар кузатилмайди. 21 мартда айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Кўчки хавфи бор. 21 мартда айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. 22 март куни ёмғир ёғади, айрим жойларда кучаяди.Ҳарорат кечаси — 0…+5, кундузи — +5…+10 даража бўлади.