16 март куни Тошкентга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси раҳбари Миҳаэл Георг Линк бошчилигидаги делегация ташриф буюради, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказида учрашув ва музокаралар ўтказиш кутилмоқда.