Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида мамлакат ҳудудлари бўйлаб сафарларини давом эттирмоқда. ЎзА маълумотларига кўра, 10 март куни давлат раҳбари Бухоро вилоятига келди.

Йил бошидан буён Президент Тошкентдаги турли объектларга ташриф буюришдан ташқари, Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти, Сурхондарё ва Қашқадарёга сафар қилди.