3 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ваколатхонасининг янги тайинланган раҳбари Лианне Куппенсни қабул қилди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Лианне Куппенс ўзининг Ўзбекистонга тайинлангани тўғрисидаги ЖССТ Бош директори Маргарет Ченнинг мактубини вазирга топширди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЖССТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни ва Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш тизими олдида турган вазифалар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.