Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев 18 январь куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромовни қабул қилди, деб хабар қилди Қирғизистон раҳбари матбуот хизмати.

Адҳам Икромов Ўшда 15−17 январь кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокараларда Ўзбекистон делегациясига раҳбарлик қилди.

Чегараларни делимитация ва демаркация қилиш масалаларида позицияларни аниқлаб олиш бўйича декабрда Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари учрашувида келишиб олинган эди.

Учрашувда ҳамкорликнинг янада устувор соҳаларида икки мамлакат ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама этилди.