Тошкент иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган 1 кв. м учун ўртача нарх ноябрда октябрга қараганда 2 фоизга арзонлаб, 564 ш. б. (шартли бирлик)дан 551 га қадар етди. Мазкур маълумотлар CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га тақдим этган ҳисоботда ўз ифодасини топди.

Панель туридаги хонадонлар «квадрати» нархи мартдаги 537 ш. б. дан 526 ш. б. га (-2%) арзонлаган бўлса, ғиштли уйлар нархи 2 фоизга пастлади — 602 ўрнига 585 ш. б.

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича намоён бўлмоқда: бир хонали квартиралар — 541 ш. б. (-3%), икки хонали — 537 (-4%), уч хонали — 571 (ўзгаришсиз), тўрт хонали — 579 (-1%).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.