Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон душанба куни бўлиб ўтган телефон орқали суҳбатда Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти сайловидағи ғалабаси билан қутлади. Бу ҳақда Тожикистон раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевга унинг қардош Ўзбекистон равнақи йўлидаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларига доир масалаларни муҳокама қилиб, уларни янада ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди.