Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғонга 29 ноябрь куни Адана шаҳридаги қизлар мактаб-интернатида юз берган фожиавий ҳодиса — ёнғин натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан самимий таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар қилди.

Мактубда ҳалок бўлганларнинг ва жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзлари изҳор қилинди.

Интернатда содир бўлган ёнғин оқибатида 11 нафар қиз ва 1 нафар муассаса ходими вафот этди. 20 дан зиёд киши шифохонага ётқизилди.