Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Рашид Алимов Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш бўйича ШҲТ миссияси раҳбари сифатида 29 ноябрдан 5 декабргача Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда ШҲТ сайтида хабар қилинди.

Миссия таркибидан ШҲТга аъзо давлатлар қонунчилик, ижро ва сайлов органлари вакиллари, шунингдек, ташкилот котибиятининг мансабдор шахслари (жами — 20 киши) ўрин олган. Миссия Ўзбекистоннинг барча сайлов округларида имкон қадар кўпроқ сайлов участкаларига ташриф буюришни режалаштирган.

Миссия Ўзбекистонда сайлов жараёнини назорат қилувчи норматив-ҳуқуқий актларни ўрганиб, сайлов жараёнини адолатлилик ва мустақиллик нуқтаи назаридан ёритиш ҳамда сайловчилар учун зарур маълумотларни тақдим этиш воситаси сифатида ОАВ мониторингини олиб боради.