8−13 ноябрь кунлари Фарғона шаҳрида давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистон Республикасининг Боткен, Жалол-Ообод ва Ўш вилоятлари туташган ҳудудларда Давлат чегараларасининг аввал мувофиқлаштирилмаган 14 участкасида қўшма дала текширувлари ва инструментал топографик расмга олиш тадбирлари ўтказилди.

Еттита участка бўйича ишчи гуруҳларнинг позициялари келишиб олинди. Шундай қилиб, 13 ноябрь ҳолатига кўра томонларнинг позициялари мос келган участкаларнинг умумий сони 56 тани ташкил этмоқда.

Учрашувлар якунларига кўра тегишли Баённома имзоланди ва бошқа мувофиқлаштирилмаган участкалардаги дала топографик-ер тузиш ишларини ўтказишнинг режа-жадвали келишиб олинди.

«Учрашув ҳамжиҳатлик ва анъанавий дўстлик руҳида бўлиб ўтди,» — дейилади матбуот хизмати хабарида.