GM Uzbekistan ҚКда автомобиллар сотиш ва хизмат кўрсатиш масалалари бўйича фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш учун махсус ишчи гуруҳ ташкил этилди, дея хабар қилди компания матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Гуруҳга бош директор вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов раҳбарлик қилади, унинг таркибига эса компаниянинг бир қатор бўлинмалари раҳбарлари ва менежерлари киритилди.

Корхона сайтида хабар қилинишича, фуқаролар мурожаат қилаётган масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш ва ҳал этиш ишчи гуруҳининг асосий вазифалари қилиб белгиланди.

Аризалар электрон почта (манзил — юқоридаги ҳавола орқали), GM Uzbekistan call-маркази (+99871−1417777) ёки яқин-атрофдаги ташкилот дилерлик ташкилотлари орқали қабул қилинади.

Фуқаролар ҳар куни Тошкентдаги GM Uzbekistan биносида 8:00 дан 11:00 гача қабул шахсан қабул қилинади.

Худди шундай ишчи гуруҳи «Ўзавтосаноат» компаниясида ҳам ташкил этилган бўлиб, унга раис ўринбосари Қобилжон Азимов бошчилик қилади.

Барча мурожаатлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда уларнинг кўриб натижалари бош вазир виртуал қабулхонаси девонига тақдим этилади.