22 октябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ваколатли вакили Марказий сайлов комиссиясига сиёсий партия томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Президентлигига номзодни рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим қилди. Бу ҳақда «Газета.uz"га сайловни ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар қилди. Қолган уч сиёсий партия эса бир кун муқаддам зарур ҳужжатларни топширган эди.

Марказий сайлов комиссияси етти кун муддат ичида тақдим этилган ҳужжатларнинг сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқлигини кўриб чиқиши ва ўз хулосасини бериши лозим.

МСКда имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганини текшириш юзасидан ички ишлар, адлия органлари, аҳолини ҳисобга олиш билан шуғулланувчи муассасаларнинг мутахассислари, шунингдек жамоатчилик вакилларидан иборат экспертлар гуруҳлари ўз ишини давом эттирмоқда.