Ўзбекистон пойтахтида 10 сентябрдан 10 октябргача ўтказилган «Тоза ҳаво» операцияси жараёнида 15,6 мингдан зиёд автотранспорт воситаси ишлаб чиқараётган газлар миқдори ва заҳарлилик даражаси текширувдан ўтказилди. Бу ҳақда «Вечерний Ташкент» газетаси хабар қилди.

ЙПХ постларида текширилган 14968 автомобилнинг 1035 тасида белгиланган меъёрлардан ортиқча газ ишлаб чиқарилаётгани аниқланди. Яна 660 автомобиль эса шаҳар ичидаги экологик постларда текширувдан ўтказилиб, уларнинг 60 тасида юқоридаги ҳолат мавжудлиги маълум бўлди.

6058 дона автотранспорт воситасида заҳарлилик даражаси (437 тасида — меъёридан ортиш), 9570 машинада (658 тасида — меъёридан ортиш) эса тутун миқдори текширилди.

Таҳлиллар сўнгги йилларда ишлаб чиқарилган замонавий автомобилларда тутун ва заҳарлилик даражаси етти йилдан ошган машиналарга нисбатан камроқ эканини кўрсатди.