Якшанба куни Тошкентдаги Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғида «Кузги Кошкент-2016» халқаро мушуклар кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Тожикистондан профессионал ва ҳаваскор мушукбоқарлар иштирок этди.

Ташкилотчиларнинг қайд этишича, Ўзбекистонда бунга қадар профессионал стандартларга мос мушуклар кўргазмаси ўтказилмаган. «Кузги Кошкент-2016» январда ташкил этилган мамлакатдаги биринчи Caravan Cats фелинология клуби саъй-ҳаракатлари эвазига ўтказилди.

Мушук зотлари бўйича мутахассислар, «Рус» (FARUS) Халқаро фелинология ассоциацияси лицензиясини қўлга киритган россиялик Ольга Синица ҳамда қозоғистонлик Евгений Мечковский кўргазмада ҳакамлик қилди.

Фото