РИА Новости, Людмила Божко — Тинчлик бўйича Нобел мукофоти мамлакатда 50 йилдан зиёдроқ муддат давом этган фуқаролик урушига чек қўйишдаги саъй-ҳаракатлари учун Колумбия президенти Хуан Мануэл Сантосга тақдим этилади, хабар қилди Ослодаги Норвегия Нобел қўмитаси.

Колумбиядаги можаролар 1964 йилда бошланган бўлиб, унда ҳукумат қўшинлари, Колумбия Инқилобий қуролли кучлар ва жиноий синдикатлар иштирок этди. Фуқаролик уруши 220 минг кишининг ёстиғини қуритди.

Швед кашфиётчиси Альфред Нобел васиятига кўра, юз йилдан зиёдроқ муқаддам таъсис этилган беш мукофот ичидан фақатгина тинчликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун бериладиган мукофот Стокгольмда эмас, балки Ослода аниқланиб, шу ернинг ўзида тақдим этилади. Лауреатларни тақдирлашга бағишланган маросим ҳар доим бир кунда — мукофот асосчиси вафот этган 10 декабрь санасида бўлиб ўтади.