U-16 Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида икки учрашувдан сўнг юз фоизлик натижани сақлаб қолмоқда.

Бош мураббий Темур Олимхўжаев жамоаси 20 сентябрь куни Яманга қарши кечган ўйинда 1:0 ҳисобида ғолиб бўлди. 69- дақиқада яримҳимоячи Асадбек Собиржонов учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилди.

Миллий жамоа 17 ёшлилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун даъвогарлик қилмоқда. Мусобақа шартига кўра, Осиё чемпионатининг чорак финалига ҳар бир гуруҳдан икки жамоа йўл олади, тўрт ярим финалчи эса ЖЧ йўлланмасини қўлга киритади.

Биринчи учрашувда Ўзбекистон Таиландни 5:3 ҳисобига мағлубиятга учратди. D гуруҳини биринчи ўрин билан якунлаш учун 23 сентябрдаги КХДР билан учрашувда ғалаба қозониши лозим.

Видео