Тошкентда 21 сентябрь куни тонгда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридан пойтахтга етиб келадиган Ўзбекистон Паралимпия терма жамоасини кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда (спортчилар тахминан 6:15 да етиб келади).

Спортчилар учун олимпия термасида бўлгани каби байроқлар, гуллар, XV Паралимпиада рамзлари ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси тимсоли билан безатилган икки қаватли автобуслар тайёр ҳолга келтирилди. Даблдекерлар ён томонларида «Биз сиз билан фахрланамиз!» шиори ёзилган.

Делегация пойтахт халқаро аэропортидан Бешёғоч кўчасидаги Миллий паралимпия ассоциацияси биносига қадар кузатиб борилади.