13−18 сентябрь кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида эркин, аёллар ва юнон-рум кураши бўйича 17 ёшгача ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистоннинг 17 кишидан иборат спорт делегацияси якка курашларнинг барча уч йўналиши бўйича иштирок этди. Олти кун давом этган баҳслар якунига кўра, миллий терма вакиллари юнон-рум кураши бўйича бир кумуш ва бир бронза медалига сазовор бўлди.

42 килограмгача вазн тоифасида Ихтиёр Ботиров чорак финалда эронлик Хусайн Арамига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, «бронза» учун кечган баҳсда туркиялик Бурак Узундан устун келди — 3:1.

Элбек Эргашев (-46 кг) эса финалда Озарбайжон вакили Фаил Искандаровга 12:3 ҳисобига мағлубиятга учраб, кумуш медал билан кифояланди.