17 cентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги VI пленуми бўлиб ўтди. Унда партиянинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловидаги иштироки тўғрисидаги масала муҳокама этилди, хабар қилди партия матбуот хизмати.

Пленумда 14 октябрь куни чақириладиган Ўзбекистон ХДПнинг X қурултойида партия электорати, тарафдор ва фаоллари томонидан тавсия этилган ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси, партия фракцияси раҳбари Хотамжон Абдураҳмонович Кетмонов партиядан Ўзбекистон Президентлигига партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун номзод сифатида кўрсатилди.