«Ўзтрансгаз» компанияси 1 октябрдан аҳолига етказиб берилаётган табиий газ нархлари ошишини маълум қилди. Янги нархлар реестри 13 сентябрда Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан тасдиқланди.

Келгуси ойдан бошлаб 10 кубо метр табиий газ нархи ҳисоблагич мавжуд бўлган тақдирда 2461,2 сўмни ташкил этади. Амалдаги нарх 2260 сўм бўлиб, ўсиш — 8,9%.

Ҳисоблагич мавжуд бўлмаган тақдирда, таом тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун фойдаланиладиган 10 куб метр газ нархи 4225,9 сўм (ҳозирда — 3908,3, ўсиш — 8,1%), иситиш учун эса — 1973,7 сўм (1812,5, ўсиш — 8,9%) қилиб белгиланди.

Янгиланган нархлар реестри

Газ ва бошқа коммунал хизматлар тарифлари шу йилнинг апрелида сўнгги бор оширилган эди.