«Ўзбекэнерго» ва «Ўзтрансгаз» компаниялари Ўзбекистон аҳолиси учун электр энергияси ва табиий газ тарифларининг ошиши тўғрисида хабар қилди. Бундан аввалроқ иссиқ ва совуқ сув тарифлари оширилаётгани тўғрисида маълум қилинган эди.

Аҳолига бериладиган 1 кВт соат электр энергияси нархи 167,4 сўмдан 182 сўмга, электр плиталар билан жиҳозланган турар жойлар аҳолиси учун — 83,4 сўмдан 91 сўмгача оширилди (ўсиш — 9%).

1 куб метр табиий газ нархи келгуси ойдан ҳисоблагич мавжуд бўлган хонадонлар учун айни пайтдаги 208,92 сўм ўрнига 226 сўм бўлди (ўсиш — 8%). Ҳисоблагич ўрнатилмаган тақдирда, таом тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун фойдаланиладиган 10 куб метр газ баҳоси 3908,3 сўм (ҳозирда — 3612,95), иситиш учун — 1812,5 сўм (1675,55) қилиб белгиланди.