«Ўзбекэнерго» АЖ 1 октябрдан «ёқилғи энергия бойликларини таннархи ошиши муносабати билан» электр энергияси нархлари ошганини маълум қилди. Янгиланган нархлар реестри 13 сентябрь куни Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан тасдиқланди.

Аҳолига тақдим этиладиган 1 кВтс электр энергияси нархи 182 дан 191 сўмга, электр плиталар билан таъминланган турар жойларда истиқомат қилувчи аҳоли учун эса 91 сўмдан 95,5 сўмга қадар оширилди (ўсиш — 4,9%).

Электр энергияси ва бошқа коммунал тўловлар нархлари шу йилнинг апрелида қимматлаган эди.