Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин 6 сентябрь куни Самарқандга ташриф буюрди, дея хабар қилмоқда РИА Новости.

Шаҳарга етиб келган Путин дарҳол 3 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов дафн этилган қабристонга йўл олди.

Россия раҳбари республика бош вазири Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Ислом Каримовни хотирлади. Путин Каримов қабри қаршисида тиззалаган ҳолда қизил атиргуллардан иборат гулдастани қўйди.

Шундан сўнг РФ раҳбари Ўзбекистон Президентининг Самарқанддаги қароргоҳига йўл олди.

Путин марҳумнинг оила аъзоларига таъзия изҳор қилиб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти фотосурати пойига гулчамбар қўйди. Россия Президентининг Каримов яқинлари билан суҳбати оммавий ахборот воситалари иштирокисиз давом этди.

Видео